» » Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш ҳақида

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш ҳақида

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга  нисбатан мулк ҳуқуқини олиш ҳақида
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги олиб бораётган ишлари аҳолига кенг имкониятлар бермоқда. Жумладан фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган турор жойларининг кадастр ҳужжатларини олишда жисмоний шахс ёки унинг қонуний вакили ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали, туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилади. Аризачи томонидан аризага қўшимча қуйидагилар илова қилинади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақти, аризачининг оила аъзолари ҳақида маълумотнома, паспорт нусхасини тақдим этади ва аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Давлат хизматлари марказлари ходимлари аризани қабул қилиб олади ва шу вақтнинг ўзида туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади. Комиссия ишчи органи ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг аризасида кўрсатилган жойига чиққан ҳолда иморатни ўрганганади, техник планини шакллантиради ҳамда ушбу техник планни комиссия аъзоларига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга тизим орқали юборади. Комиссия аъзолари ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 календарь кун мобайнида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатини ўрганади ва ўрганиш натижаларига кўра комиссия ишчи органига кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини чиқаради. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек, аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашганда комиссия аъзолари тегишли режимли ҳудудлар ва иншоатлардан фойдаланувчи ташкилотлардан қўшимча маълумотларни (хулосаларни) сўровнома юбориш орқали олишлари шарт. Бунда сўровномага жавоб у келиб тушган кундан бошлаб 3 календарь куни мобайнида тақдим этилиши керак. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганда, комиссия ишчи органи далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига мурожаат этувчи бир марталик йиғимни тўлаши учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактурасини юборади. Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура келганлиги ҳақида мурожаат этувчини хабардор қилади ҳамда ҳисобварақ-фактурага ўзининг муҳрини босиб мурожаат этувчига тақдим этади. Мурожаат этувчи ҳисобварақ-фактурани олиб, 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни (энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдордаги бир марталик йиғимни) амалга оширади. Комиссия ишчи органи мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим тўлангандан кейин 2 календарь куни мобайнида Комиссия раиси томонидан тасдиқланган далолатнома асосида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади. Иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб, 1 иш куни мобайнида комиссия ишчи органи томонидан Давлат хизматлари марказига юборади. Давлат хизматлари маркази ҳокимининг қарори нусхасига ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ишлари тўхтатиб турилади. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик акция муддати тугагунга қадар тўлов амалга оширилмаса ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Бу бир марталик умумдавлат акцияси 2019-йилнинг 1-майгача давом етади.

Чимбой тумани давлат хизматлари марказ
бош мутахасиси Рамберген Торениязов.
шаблоны для dleскачать фильмы

Пикир билдириу!

Атыныз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодды киритин:

Уксас материаллар:

ҚАРАҚАЛПАҚТЫҢ ҚАЙСАР ҚЫЗЫ СҮЙИНБИ ...

Қарақалпақ қызлары қай-қайсы заманда да өз

KRuz.uz - Qoraqalpog'iston yangiliklari sayti

Бугун Нукус туманига борган эдим. Иш юзасидан. Ҳокимликда кадрлар бўлими бошлиғи Тенел

КОРРУПЦИЯ ЖӘМИЙЕТ УШЫН ҚӘЎИПЛИ ИЛЛЕТ

2017-жыл 3-январь күни Өзбекстан Республикасы Президенти Ш.М.Мирзиёев тәрепинен
Сораунама
Сизге сайтымыз унады ма?
Ауа
Як
Онша емес
Болады

Хабарландырыу>> Хаммеси

ЖАЗЫЛЫЎ-2018 (И.А.Крыловтың изинен)

АЙБОЛИТ ДОКТОР: Республикалық, районлық ҳәм тараўлық, бийғәрез, мәмлекетлик емес газета-журналларға үш ай, алты айға жазылып...
Жаналыклар>> Хаммеси
Логин
Пароль
Есте саклау